17:46 / 26.06.2017
23060

Тожикистон Ўзбекистон, Туркия ва Қозоғистондаги ўз савдо вакилларини чақириб олди

Тожикистон ҳукумати Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина, Афғонистон, Туркия, Кувайт, Германия ва Малайзиядан ўз савдо вакилларини чақириб олишга қарор қилди. Бундай қарор Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан тахминан бир ой муқаддам имзоланган, бироқ эндигина эълон қилинди.

Ҳукумат қарорида чақириб олинишнинг сабаби ҳақида ҳеч нарса дейилмаган, шунингдек, бу лавозимларга янги кадрлар тайинланиши ҳам номаълумлигича қолган.

Эҳтимол, оммавий тарзда чақириб олиниш кадрлар ротацияси ва янгиланиши билан боғлиқ, бироқ, элчилардан фарқли равишда, савдо вакилларининг иш муддати вақт доиралари билан чекланмаган. Тожикистон савдо вакили Абдурасул Муҳидов бу лавозимга икки давлат ўртасидаги мунтазам рейсларнинг тикланиши билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келгунга қадар тайинланганди.

Top