21:05 / 03.07.2017
13911

Франциянинг энг бой одами ярим кун ичида деярли 700 млн доллар йўқотди

Фото: Gonzalo Fuentes / Reuters

Forbes Real Time рейтингига кўра, Франциянинг энг бой одами, LVMH Moët Hennessy – Louis Vuitton эгаси Бернар Арнонинг бойлиги 3 июль Тошкент вақти билан соат 17:00га келиб 53,7 млрд долларни ташкил қилди ва 1,3 фоизга, яъни 690 млн долларга камайди. 

Бу LVMH акцияларининг нархи 3,71 фоизга арзонлашиб, 218 евро қийматга яқинлашгани билан боғланган. Investing.com’нинг маълум қилишича, Франция биржаси пайшанба кундаги савдолар ёпилгандан кейин истеъмолчилик маҳсулотлари, технологиялар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги зарарлар сабабли сезиларли зиён кўрди.

Арно 2017 йил апрелда Christian Dior модалар уйининг 26 фоиз акциясини 12,1 млрд еврога сотиб олиб, унинг якка эгасига айланиш истагини билдирганди. Бизнесмен, шунингдек,  Christian Dior Couture’ни ҳам 6,5 млрд еврога сотиб олмоқчи.

2016 йил LVMH ҳашаматли маҳсулотлар соҳасида фойда кўрган саноқли компаниялардан бири бўлди. Концерн ўтган йил давомида 37,6 млрд евро ишлаб топган, бу эса 2015 йилги даромадга нисбатан 2 млрд еврога кўпроқ бўлган. 2017 йилнинг 1-чораги ҳам концерн учун сермаҳсул келиб, 9,884 млрд евролик тушум келтирган, бу эса бир йил аввалги кўрсаткичдан 15 фоизга кўпроқ бўлган. 

Top