22:36 / 09.07.2017
8174

Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш борасида музокара ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таклифига биноан 2017 йил 6 7-март кунлари Туркманистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларга асосланган Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш масалалари бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 2017 йил 2 7-июль кунлари Ашхабод шаҳрида дўстона ва ҳамжиҳатлик руҳида Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунларига кўра Баёнот имзоланди.

Top