14:30 / 11.07.2017
36577

Илҳом Алиев муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси билан учрашди

Фото: president.az

Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилди. Бу ҳақда Озарбойжон раҳбари расмий сайти хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Озарбойжонга ташрифи давомида икки диний идора ўртасидаги мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириши режалаштирилган.

Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжонга ташрифи 13 июль кунига қадар давом этади.

Фото: president.az 

Top