11:17 / 15.07.2017
7836

Президент: соғлиқни сақлаш муассасаларида дорилар етишмаслиги каби муаммолар давом этмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Билдирилишича, Қонунчилик палатасига (Нурдинжон Исмоилов) – соғлиқни сақлаш соҳасида, Сенатга эса (Ниғматилла Йўлдошев) – ички ишлар органлари тизимида ислоҳотларни амалга оширишда мавжуд вазиятни яхшилашга бош-қош бўлиш таклиф қилинган эди. 

“Ўтган вақт мобайнида бу борада муайян ишлар амалга оширилди, бироқ ҳали уларни етарли, деб бўлмайди. Мен қайси ҳудудга бормайин, албатта, ана шу икки соҳага алоҳида эътибор қаратаман. Лекин соғлиқни сақлаш муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий-техник воситаларнинг етишмаслиги, улар малакали кадрлар билан таъминланмагани, биноларнинг талабга жавоб бермаслиги, ички ишлар органларида профилактик тадбирлар номига ўтказилаётгани, айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар сони ошиб бораётгани каби бир қатор муаммо ва камчиликлар давом этмоқда. Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов тиббиёт соҳаси мутасаддилари ахборотини кўпроқ Қонунчилик палатасида эшитмоқда. Лекин бундай иш услубини жойларга чиқиб, турли мутахассислар билан бирга юриб, қишлоқ врачлик пунктлари бўладими, болалар ёки аёллар шифохоналари бўладими, энг камида ўн кун юриб, улардаги ҳақиқий аҳволни аниқлаб, муаммоларни ҳам қонуний, ҳам амалий нуқтаи назардан ҳал қилиш юзасидан таклифлар билдириш билан алмаштириш, қисқача айтганда, парламент назорати бўйича таъсирчан ва самарали тизим яратиш ҳар томонлама мақсадга мувофиқ бўларди. Энг асосийси – бундан натижа бўлиши керак, ва буни одамлар сезиши керак”, - деган давлат раҳбари. 

Top