Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари» вазирлар йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва КАДҲК бош котиби навбатдаги «Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари» вазирлар учрашувини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Доҳа шаҳрида Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий билан учрашди.
«Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий жаноблари билан самарали музокаралар ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. - Олий даражада эришилган барча келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилдик ва навбатдаги «Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари» вазирлар йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш юзасидан фикр алмашдик».
Шу йил 19 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.
Саммит иштирокчилари Ўзбекистоннинг ушбу форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Мавзуга оид
18:03 / 12.07.2026
Энергетика тизимидаги айрим раҳбарлар ишдан олинди
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026