10:43 / 19.07.2017
35688

Чирчиқда жиддий ЙТҲ: “Нексия” юк машинасининг тагига кириб кетди (Видео)

Фото: Facebook/DRIVERS.UZ

Чирчиқда жиддий ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, воқеа 18 июль куни Чирчиқдаги Оҳангарон йўлининг Балиқчи ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнида рўй берган. 

Тақдим этилган видеоёзувдан кўриш мумкинки, ҳодиса оқибатида “Нексия” автомобили юк машинасининг тагига кириб кетган.

Фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, юк машинаси ҳайдовчиси иккинчи қатордан қайрилган бўлиб, унда орқа чироқлари йўқ ҳамда техника хавфсизлигига амал қилинмаган. 

“Нексия” автомобилининг ҳайдовчиси аҳволи ҳақида маълумотлар йўқ. 

Top