17:31 / 19.07.2017
7536

Ироқ бош вазири Мўсулни озод қилишда инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари рўй берганини тан олди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсулни ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларидан озод этишда инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари бўлганини тан олди. Бош вазир бундай вазиятларни “алоҳида ҳолатлар” деб атади, дея хабар қилмоқда Associated Press.

Бош вазир ушбу ҳодисаларга алоқадор кишиларни “онгсиз” деган. Унинг сўзларига кўра, ушбу шахсларнинг бир қисми ИШИД манфаатлари асосида ҳаракат қилиб, мамлакат хавфсизлик кучларини ёмонотлиқ қилишни мақсад қилишган.

У барча айбдорларни тегишли жазога тортиш ҳақида ваъда берган.

Аввалроқ Мўсулда россиялик террорчи аёллар қўлга олингани хабар қилинганди.

Top