16:49 / 24.07.2017
39898

Замонавий "Болалар тагликлари" бола саломатлиги учун зарарлими?

"Болалар тагликлари" ҳақида сўз борганида кўпчилик унга турлича муносабат билдиради. Кимлардир унинг болалар саломатлиги учун хавфли эканини қайд этса, яна бошқалар тагликлар аллақачон оналарнинг энг яқин "ёрдамчиси"га айланганини таъкидлайди. 

Аслида тагликлар ота-оналар қулайлиги учун инсон томонидан яратилган энг ажойиб ихтиродир. Бир ўйлаб кўринг, агар тагликлар бўлмаса, сиз туғилган кун ёки сайрларга борганингизда эркин юра олмайсиз, узоқ сафарга отлансангиз, кимдир навбатма-навбат боланинг тагидан хабар олиб туриши керак бўлади.  Тагликлар айниқса, совуқ ҳавода боланинг қулай ҳаракатланишига ва шамоллаб қолмаслигига ёрдам беради.

Тагликларнинг зарари ҳақидаги барча "миш-мишлар" асоссиз. Сабаби, бугунги кунда технологик имкониятлар орқали тагликлар яна сифатли, "нафас олувчи" ва терини ҳимояловчи хусусиятларга эга бўлиб бормоқда. Албатта, фақат табиийликни устун кўрувчи ота-оналар ҳам топилади. 

Таглик тутганда нималарга аҳамият бериш зарур?

Илк бор чақалоқларга тагликлар кийдирилганда, бу уларнинг терисига турлича таъсир кўрсатади. Бунда асосий сабаб - айрим болаларда, тагликлар таркибидаги лосьён ёки кремга нисбатан аллергия пайдо бўлишидир. Мана шундай ҳолатларда, дарҳол тагликни бошқа маркадаги тагликка алмаштириш лозим бўлади.

Ёдда тутинг! "Болалар тагликлари"ни харид қилганда ҳеч қачон арзон ва сифатсиз маҳсулотга учманг. Сабаби, арзон тагликлар ноқулай ва "нафас олмайдиган" бўлиб, болаларни қийнаб қўйиши мумкин. 

Тагликларни ҳар 4 соатда алмаштириб туриш лозим. Агар боланинг ёши иккидан ошса, имкон қадар тагликларни фақат меҳмонга, саёҳатга борилганида тақиш керак. Қолган вақтда бола ўзи мустақил ҳаракатланишни ўрнаши лозим. 

Ўзбекистон бозорларига яқиндагина кириб келган Baby Still тагликлари ўзининг уч хусусияти билан барча ота-оналарга манзур келади: 

* Улар сифатли бўлиб, сувни бир зумда шимиб олади
* Гиппоаллерген хусусияти кучли
* Нархи ҳамёнбоп
* 12 соат давомида болалар учун хавфсиз саналади

Baby Still тагликлари Туркиянинг машҳур Aslanbaba компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Таглик табиий пахта асосида тайёрланган бўлиб, у ҳар қандай нозик терини эҳтиёткорлик билан ҳимоя қилади. Baby Still қатлами ингичка бўлиб, унда болалар истаганича ҳаракатланиши мумкин. 

Болаларингиз ва ўзингиз учун Baby Still билан қулайлик яратинг. Тагликларни Ўзбекистондаги расмий дилерлар орқали қуйидаги рақамлар ёрдамида харид қилишингиз ва акцияда иштирок этишингиз мумкин:

Тошкент: +998977630500
                     +998998219799
                     +99897403-00-65 ("Карвон" бозори)
Андижон: +998972777772
Самарқанд: +998906060003
Жиззах: +998985615588
Қашқадарё: +998983053036
Сурҳондарё: +998915163375
Қўқон: +998903436161
Фарғона: +998916601518

Реклама ҳуқуқи асосида

Top