Ўзбекистон | 13:31 / 02.05.2024
2051
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон чақалоқларда туғма нуқсонларни даволаш йўналишида Швеция билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Швеция онкология, юрак-қон томир касалликлари ва чақалоқларда туғма нуқсонларни даволаш йўналишларида ҳамкорлик қилади.

Фото: "Дунё" АА

Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Даврон Султонов бошчилигидаги делегациянинг Швецияга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Ташриф доирасида Швеция Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат котиби, Swecare, E-health, Medical Products агентликлари, Каролинска тиббиёт институти, Солгренска университети ва Қиролича Силвия номидаги болалар касалхонаси, Лулео технология университети, AstraZeneca, Elekta ва Getinge компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар давомида швед томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимининг бугунги кундаги ривожланиш босқичи ва истиқболдаги режалар тўғрисида маълумот берилди. Бундан ташқари, республикада фармацевтика саноатини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар ва Тошкент тиббиёт академияси салоҳияти тўғрисида алоҳида тақдимот ўтказилди.

Учрашувлар натижасида, Ўзбекистон ва Швеция ўртасида онкология, юрак-қон томир касалликлари ва чақалоқларда туғма нуқсонларни даволашда замонавий усуллар ва технологияларни жорий қилиш, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тармоғини рақамлаштириш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда