13:01 / 07.08.2017
13682

Халқаро Пресс-клуб Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб сайёр анжуманларни давом эттирмоқда 

Ўзбекистонликларни қизиқтирган турли мавзу ва долзарб масалаларнинг масъул вазирлик ва ташкилотлар эътиборига ҳавола этилишида қатъий позицияси билан танилиб улгурган Халқаро Пресс-клуб ўз лойиҳаларини ҳудудий миқёсда ҳам кенгайтириб бормоқда. 

Халқаро Пресс-клуб республика вилоятлари бўйлаб сайёр анжуманлар ўтказишни бошлади. Сайёр анжуманларнинг илк қисми жадвал асосида қуйидаги вилоятларда бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотларни қамраб олади: 

• 4 август | Сирдарё вилояти - «Сирдарё: Янги лойиҳалар. Янги мақсадлар. Янги умидлар» 

 

• 5 август | Жиззах вилояти - «Жиззах: Янги мега лойиҳалар майдони» 

 

• 6 август | Самарқанд вилояти - «Самарқанд: Ҳаракатлар стратегияси. Амал. Ижро. Ҳаёт. Мазмун» 

 

• 7 август | Навоий вилояти - «Навоий: Креатив ғоялар маркази» 

Самарқандда ўтган анжуман давомида аҳоли вакилларидан келиб тушган таклиф натижасида ХПК раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев вилоятларда ҳам Пресс-клубнинг доимий фаолият кўрсатадиган бўлимлари ташкил этилиши ҳақида маълум қилди. 

Халқаро Пресс-клубнинг вилоятлардаги сайёр анжуманлар лойиҳаси яқин кунларда Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. 

7 август куни Навоий вилоятида «Навоий: Креатив ғоялар маркази» мавзусида анжуман ташкил этилади. Уни жонли эфирда «O‘zbekiston» ва «O‘zbekiston 24» каналларида томоша қилишингиз, вилоят ҳаётига оид саволларни қуйидаги 8 (436) 220 09 59 телефон рақамига ёки ХПКнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/IPCUzbekistan/?fref=ts манзилига йўллашингиз мумкин. 

Top