Ўзбекистон | 09:05 / 13.04.2024
11680
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

«Микрокредитбанк» бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди.  

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Рустам Сулаймонов ушбу лавозимда ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришган.

Рустам Сулаймонов 1982 йил Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2012 йилда эса Банк-молия академиясини иқтисодиёт, банк иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, иқтисодчи.

Тайинловга қадар «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

Маълумот учун, вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида Тўлқин Отамуродов ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид