11:04 / 08.08.2017
7822

Япония ракеталарга қарши SM-3 ва PAC-3 қуролларини тезроқ олиш ниятида

Фото: AP

Япония ракеталарга қарши SM-3 Block IIA ва модернизациялашган PAC-3 (MSE) қуролларини тезроқ харид қилиш ниятида. Улар мамлакатни баллистик ракета таҳдидидан муҳофаза қилади, дейилади Токиода эълон қилинган 2017 йилги мудофаа  бўйича "Оқ китоб"да. 

"SM-3 Block IIA ракеталарини харид қилиш ва жойлаштириш 2021 йилга мўлжалланган", — дея қайд этилган "китобда".

Бу ракеталар Япония ва АҚШ ҳамкорлигида 2006 йилдан бери ишлаб чиқилмоқда. Улар "Ижис" (Aegis) вақтлироқ аниқлаш тизимли кемаларга ўрнатилади. Мазкур ракеталарни жанговар жойлаштириш 2018 йил бошига мўлжалланган эди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилга келиб Япониянинг "Ижис" тизимли кемалари 4 тадан 8 тага ошади. 

PAC-3 MSE ракеталари эса Patriot зенит-ракета комплекслари учун ишлаб чиқарилади. Уларни қўшимча харид қилиш учун 2016 йил бюджетидапул ҳам ажратилган эди. Айни вақтда Япония қуролли кучлари жанговар сафида турган PAC-3 ракеталари 15-20 км таъсир радиусига эга. Модернизация қилинган ракеталар бу масофани 2 карра узайтириш имконини беради.

Top