10:52 / 10.08.2017
13235

Қодиров Instagram’га Ироқдаги етимхонага тушиб қолган россиялик болалар видеосини жойлаштирди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Instagram ижтимоий тармоғида Бағдоддаги етимхонада суратга олинган ва ота-онаси ИШИД сафига қўшилган россиялик болалар ҳақидаги видеони жойлаштирди. Бу болалар Россиядан олиб чиқиб кетилиб, сўнгра Мўсул озод қилинганда ташлаб кетилганлар. Қодиров болаларнинг яқинлари уларни таниб, махсус электрон манзил бўйича бу ҳақда ёзишларига умид билдирган.   

"RT телеканали раҳбари Маргарита Симоньян илтимосига кўра, сизнинг эътиборингизга видеороликни тақдим қиламан. Бу видео Бағдоддаги етимхонада олинган. Болалар русчада гаплашмоқдалар. Уларнинг ота-онаси йўқ. Улар исмларини, оғриқ, қўрқув ва ўлим нималигини эслай олмайдилар. Балки кимдир болакайларни танир... Агар сиз улар ҳақида бирор маълумотга эга ёки уларни таниган бўлсангиз, children@rttv.ru манзили бўйича хат ёзинг", деб изоҳ берган видеога Қодиров.

Аввалроқ Қодиров Ироқдаги етимхоналарда ота-оналари Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларига олиб чиқиб кетилган, Россия ва МДҲдан бўлган 300 га яқин бола борлигини айтганди. Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Анна Кузнецованинг маълумотларига кўра, Сурия, Ироқ ва ихтилофлар билан қамраб олинган бошқа давлатларда 400 га яқин россиялик балоғатга етмаган бола бор. Қодировнинг таъкидлашича, болаларни излаш ва уларни ватанларига қайтариш уларнинг кўпчилигида ҳужжатлар йўқлиги, Яқин Шарқдаги таранг вазият ва юридик характердаги муаммолар сабабли қийинлашган. Мисол учун, отаси томондан Ироққа олиб кетилган Билол Тагировни Россияга қайтариш учун Россия тарихида биринчи марта махсус юридик қарор ишлаб чиқилди.  

Ўз навбатида, Россиянинг Инсон ҳуқуқлари президент кенгаши раҳбари Михаил Федотовнинг РИА “Новости” ахборот агентлигига маълум қилишича, Инсон ҳуқуқлари кенгаши Россия ташқи ишлар вазирлигидан ота-оналари ИШИДга қўшилишга қарор қилган, Ироқда бўлган болалар сони ҳақида маълумот беришни сўраган ва ҳуқуқ ҳимоячилари уларни ватанларига қайтариш учун барча имкони бор ишни амалга оширишларига ваъда берган.

 

A post shared by Ramzan Kadyrov (@kadyrov_95) on

 

Top