17:53 / 10.08.2017
5287

Сергелида илгари судланган шахс яна эски ишларини давом эттираётганида қўлга олинди

Сергели туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида жорий йилнинг 8 август куни Сергели туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан илгари наркотик модда истеъмол қилиб ва сақлаб судланган шахс эски ишларини яна давом эттираётганида қўлга олинди.

Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Сергели туманида 7 август куни соат 17:30 да, 1953 йилда туғилган 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2–қисми билан судланган, Сергели туманида яшовчи Т.А.нинг уйи кўздан кечирилганида, темир шкафи ичида бўлган “Импра” номли чой қутисида 7,65 гр. “марихуана” гиёҳванд моддаси аниқланиб, расмийлаштириб олинган.

Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро Т.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.

Top