Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолди
Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.

Фото: Видеодан кадр
Ўзбек-тожик давлат чегарасининг Самарқанд вилояти Ургут тумани Чеп қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида, номаълум шахслар томонидан Тожикистондан олиб келиниб, қолдириб кетилган 980 гр “героин” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳозирда ушбу гиёҳвандлик воситаси эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда, Қўрғонтепа туманининг Қорасув шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган шахс таркибида “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 30 000 дона Nervegesic номли дори воситасини Қирғизистондан давлат чегараси орқали ноқонуний равишда ўтказган вақтида ушланди.
Бундай қонунбузилиши Наманган вилоятида ҳам қайд этилиб, унда 3121 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғизистондан контрабанда йўли билан Косонсой тумани ҳудудига ўтказган вақтларида 2 нафар маҳаллий фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шунингдек, уларнинг 2 нафар жиноий шериклари ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон 24 йиллик танаффусдан кейин юнон-рум кураши бўйича ЖЧда олтин медал олди
Спорт | 09:22
Тошкентда мушукни қийнаган хитойлик 5 суткага қамалди
Жамият | 23:33 / 21.09.2025
Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
Жамият | 11:52 / 21.09.2025
Дунёнинг энг йирик давлатларидаги эркаклар ва аёллар нисбати маълум қилинди
Жаҳон | 23:53 / 20.09.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Hikmat Travel 28 октябрдан қўшимча Умра зиёрати сафарларини эълон қилади
Ўзбекистон | 18:59
-
Президент АҚШ етакчи компаниялари билан муҳим минераллар соҳасидаги шерикликни муҳокама қилди
Ўзбекистон | 23:06
-
Путин Жо Байденнинг собиқ ёрдамчисига Россия фуқаролигини берди
Жаҳон | 23:04
-
Жанубий кореялик экспертлар КХДР янги «махфий қуроли» ҳақида билиб олди
Жаҳон | 22:32
Мавзуга оид

11:22 / 20.09.2025
Сурхондарёда судя ёрдамчиси ДХХ томонидан қўлга олинди

21:55 / 19.09.2025
7 кг олтинни чегарадан ноқонуний ўтказиб бермоқчи бўлган божхона ходими ушланди

21:17 / 18.09.2025
Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ер майдонини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди

14:40 / 18.09.2025