19:07 / 11.08.2017
13148

Хитой КХДР ва АҚШ можароси кескин тус олаётгани туфайли баёнот билан чиқди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея ва АҚШ ўртасида кескинлик ортиб бораётгани фонида барча томонларни эҳтиёткорлик билан чиқиш қилиш ва ҳаракатланишга чақирмоқда, деб хабар қилди Reuters.

Хитой ТИВ баёнотига кўра, барча манфаатдор томонлар ҳозирги кескин вазиятни енгиллаштиришга ҳаракат қилиши ва ўзаро ишончни ошириши лозим. Бунда ўз кучини навбатма-навбат кўрсатишга йўл қўймаслик лозим.

Аввалроқ Пентагон раҳбари КХДР муаммосини уруш билан ҳал қилишга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди.

 

Top