10:07 / 26.08.2017
12733

Декабрнинг 2-якшанбаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 август куни “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 1 августда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланди.

Қонунга кўра, декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди.

Top