19:24 / 28.08.2017
37725

Бокс, ЖЧ–2017: Шаҳрам Ғиёсов чорак финалга чиққан ўзбекистонлик олтинчи боксчи бўлди

Фото: uzreport

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни давом этмоқда. 

Кеча ўтказилган иккинчи саралаш босқичида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ЖЧ чорак финалига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 28 август — мусобақанинг тўртинчи кунида иккинчи саралаш босқичида яна 5 нафар боксчимиз чорак финалга йўл олиш учун жанг ўтказмоқда. 

60 кг.гача бўлган вазнда иккинчи саралаш босқичида арманистонлик Карен Тонаканянни мағлубиятга учратган Элнур Абдураимов ҳам чорак финал йўлланмасини ҳал қилганини хабар берган эдик.

69 кг.гача вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичи Шаҳрам Ғиёсов украиналик Евгений Барабановга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди ва чорак финалга чиққан олтинчи боксчимиз бўлди.  

Бугун вакиларимиз иштирокида бўлиб ўтадиган қолган уч жангни UzReport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. (Тошкент вақти билан)

91+ кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 20:15
Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Кем Ларссен (Дания)

52 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 22:00
Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Даниэл Асенов (Болгария)

81 кг. Иккинчи саралаш босқичи. 28 август. 23:45
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Муслим Гажимагомедов (Россия)

Мавзу
Бокс. ЖЧ-2017

25 август куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида Бокс дунёсининг 2017 йилги энг нуфузли мусобақасига старт берилди. 25 августдан 2 сентябргача Ҳамбург шаҳри AIBA World Boxing Championship-2017 мусобақасига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси камсонли мамлакатлар сингари тўлиқ таркибда иштирок этади. 

Барчаси
Top