07:57 / 18.06.2023
67177

Шаҳрам Ғиёсов WBA Eliminator жангида енгилмас рақибини мағлуб этди

Фото: WBA Boxing

Шаҳрам Ғиёсов 18 июн куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида америкалик Ҳаролд Калдеронга қарши WBA Eliminator жангида рингга кўтарилди.

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида юришини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи фаолияти давомида 27 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган енгилмас рақибини очколар бўйича мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди — 120:108, 118:110, 116:112.

Натижада Ғиёсов 14-жангидаги 14-ғалабасини қўлга киритиб, WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди.

Top