19:30 / 29.08.2017
6642

Тожикистон миллий валютаси Moody's ва S&P агентликларининг мустақил рейтингларига эга бўлди

Фото:Brendan McDermid

Moody’s Investors Service ва S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентликлари Тожикистон республикасига хорижий ва миллий валютада мустақил рейтингларни тақдим этди. Рейтер агентлиги шу ҳақда хабар қилмоқда.

Moody’s Тожикистонга В3+ даражасини тақдим этди. S&P Global Ratings эса барқарор B- рейтингини тақдим этди. Иккала агентлик Марказий Осиёнинг энг кучсиз иқтисодиёти истиқболлари яхшиланаётганини қайд этишган. 

Бугунги кунда 8,6 млн киши истиқомат қиладиган Тожикистонда 2016 йили ЯИМ жон бошига 800 доллардан ошган. 

Мамлакат иқтисодиёти маълум даражада меҳнат муҳожирларининг жўнатмаларига боғлиқ. 2016 йилда Россия МБ маълумотига кўра, РФдан Тожикистонга пул ўтказмалари 1,8 миллиард (2015 йилда 2 млрд) долларга тушган. Бунга Россия рублининг қадрсизланиши ва иқтисодий пасайиши сабаб бўлди. 

Шу билан бирга, Тожикистон сентябрь ойида 10 йиллик муддатга 500 миллион долларлик евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда. 

Мамлакат ташқи қарзининг умумий миқдори 2017 йил 1 июль ҳолатига кўра, 2,3 миллиард долларни ёки ЯИМнинг 35,8 фоизини ташкил этади. 

Тожикистон шу йилнинг биринчи ярмида 84,56 миллион долларлик бюджет маблағини ташқи қарзни тўлашга сарфлаган. Шундан 66,03 миллион қарзнинг асосий қисми, 18,5 миллион доллар фоиз тўловларини ташкил этган. 

Top