15:30 / 18.09.2017
50096

«7 КУН»: Муштумзўр ҳоким, ЎФФнинг янги президенти ва калтакланган шифокор — Kun.uz муҳокамасида

Сайтимиз ижодкорлари томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг таҳлилига бағишланган кўрсатув эътиборингизга ҳавола этиб борилмоқда. «7 КУН» лойиҳасининг тўртинчиси тайёр бўлди ва у анъанавий тарзда KUN.UZ журналистлари Хуршид Далиев ва Алишер Рўзиохунов томонидан олиб борилган.

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев юртимизга ишчи ташриф билан келгани, «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлангани кўрсатув мавзуларидан бири бўлди. Маълумки, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди, икки давлат ишбилармон доиралари 1,2 млрд. долларлик келишувларни имзолашди, давлатлар ўртасида товар айланмасини 5 млрд. долларга етказиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, кўрсатув мобайнида қуйидаги воқеа-ҳодиса ҳамда янгиликлар таҳлил этилган:

  • Президентимиз Шавкат Мирзиёев хорижга ташрифларини бошлади — Туркманистон ва АҚШ
  • Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва бўш юрган аҳолини жамоатчилик ишлари билан таъминлаш юзасидан Президент қарори қабул қилинди
  • Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
  • Марказий банк вакиллари оммавий ахборот воситаларининг тўпланиб қолган саволларига жавоб қайтаришди
  • Халқаро Пресс-клуб яна жонли эфирда иш бошлади
  • Тошкентда «тез ёрдам» шифокори уни чақирган фуқаро томонидан дўппосланди
  • Сайхунобод тумани ҳокими тумандаги мактаб директорларини сўкиб ургани катта шов-шув келтириб чиқарди
  • Ўзбекистон Футбол федерациясининг президенти ўзгарди
  • Тошкент шаҳрининг яна 280та чорраҳасига видеокамералар ўрнатилиши маълум қилинди
  • Тошкентда отишма содир этилишига сабаб бўлган шахс қўлга олинди.

Одатдагидек, «Ҳафта янгилиги», «Ҳафта тайинлови», «Ҳафта иқтибоси», «Ҳафта қаҳрамони» ва «Ҳафта антиқаҳрамони» номинациялари бўйича фикр юритилган.

Кўрсатув сўнгида ҳар доимгидек, қисқача футбол хабарларига ўрин ажратилган.

«7 КУН» телелойиҳасини Youtube видеопорталидаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Top