Ўзбекистон | 13:37 / 22.10.2017
42243
4 дақиқада ўқилади

«7 КУН»: Рамзан Қодировнинг ташрифи, тугатилаётган пропан «заправка»лар, ўзгартирилган тўлов-контракт шартлари — KUN.UZ муҳокамасида

KUN.UZ сайти журналистлари томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг таҳлилига бағишланган кўрсатув эътиборингизга ҳавола этиб борилмоқда. «7 КУН» лойиҳасининг навбатдаги сони ҳам анъанавий тарзда эркин муҳокама ва фикрлар билан эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Ҳафтанинг энг муҳим янгиликларидан бири —Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга ташрифи бўлди. 

•    Рамзан Қодировни Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Суҳбат асносида Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевни Чеченистонга таклиф қилди. У Тошкент, Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилди.

Ҳафта давомида рўй берган энг муҳим янгиликлардан бири пропан газ қўйиш шохобчалари қисқартирилиши ва кескин камайиши бўлди.

•    Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, халқ тили билан айтганда «пропан ЁҚШ»лар секин-аста тугатилиб, улар автомобиль газ баллонларини метан газ билан тўлдирувчи АГТКСларга айлантирилади. «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг тушунтириш беришича, аҳолининг суюлтирилган газ (пропан)га бўлган талабларини қаноатлантириш янада долзарб бўлмоқда, бинобарин, автотранспорт воситалари томонидан фойдаланилаётган суюлтирилган газ ҳажмларини бекор қилиб, уларни босқичма-босқич сиқилган газ (метан)га ўтказишни тақазо этмоқда.

Қирғизистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва унда парламентда ҳукмрон Қирғизистон солциал-демократик партияси вакили, амалдаги президен Алмазбек Атамбоевнинг сиёсий вориси Сооронбек Жээнбеков биринчи турдаёқ ғалаба қозонди

•    Жээнбековнинг журналистларга маълум қилишича, Қирғизистондаги сайловлар фақат халқ давлатнинг тақдирини ҳал қилишини бутун дунёга кўрсатди. «Бугун Қирғизистон дунёга демократик суверен давлат эканимизни кўрсатди», — деди у. Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбековни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.

Шунингдек, кўрсатувда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинган:

•    Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизими бўйича йиғилиш ўтказди
•    Мактабгача таълим вазирлигига аёл киши вазир этиб тайинланди.
•    Кейинги йилдан олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари 15 кун давомида ўтказилиши кутилмоқда
•    Талабалар учун контракт тўлаш қоидаларига ўзгартириш киритилди
•    Ўзбекистонда энди рангли металл парчалари ва чиқиндиларини фақат бир корхонада қайта ишланадиган бўлди
•    Қонунчиликда жуда муҳим ўзгариш рўй берди: мол-мулкни мусодара қилишга алоқадор ўзгартиришлар кучга кирди
•    Табиат инжиқликлари: ҳафта ичида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли довул юз берди
•    2022 йилдан бошлаб, қаровсиз томорқа ерлари давлат ҳисобига ўтказилади, ободонлаштирилмаган томорқаларга солиқ оширилади
•    2018 йилда Тошкент ва Хива юқори тезликда ҳаракатланувчи Afrosiyob поезди билан боғланади. Поп — Наманган — Андижон темир йўли тўрт йил ичида тўлиқ электрлаштирилиши Президент қарорида белгилаб қўйилди.

Дастурда одатдагидек, «Ҳафта иқтибоси», «Ҳафта қаҳрамони», «Ҳафта антиқаҳрамони», «Ҳафта топилмаси», «Ҳафта тайинловлари» рукнлари бўйича фикр юритилган. Кўрсатув сўнгида ҳар доимгидек, қисқача футбол хабарларига ўрин ажратилган.

«7 КУН» телелойиҳасини Youtube видеопорталидаги каналимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

 

Мавзуга оид