18:08 / 27.09.2017
5996

21 млн. сўмлик қорамолларни фирибгарлик билан эгаллаб, пулини бермаган олғир фош этилди

2017 йилнинг март ойида Тошкент туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Д.И. фирибгарлик йўли билан, Тошкент тумани Кўктерак қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 1986 йилда туғилган Ш.Қ.нинг ишончини суистеъмол қилиб, «пулларини кечки пайт олиб келиб бераман», деб алдаб, ундан умумий нархи тахминан 21.000.000 сўм бўлган 5 бош қорамоллари ва 2 бош қўйларини олиб, пулларини шу кунга қадар бермаган. 

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Ушбу ҳолат юзасидан Д.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ИИБ олиб бормоқда.

 

Top