10:48 / 30.09.2017
9211

LG TwinWash кир ювиш машинаси ва LG Styler буғ камераси: уй ишларида энг яхши ёрдамчилар!

Фото: LG

Ювиш ва дазмоллаш биз оиламиз ҳамда дўстларимиз билан мулоқот қилишга ажратадиган қимматбаҳо вақтни тортиб олиши мумкин.

LG Electronics компаниясидан иккита барабанли TwinWash кир ювиш машинаси бир вақтнинг ўзида оқ, қора ва рангли нарсаларни ювиш имконини беради. Бир хил рангдаги нарсалар тўпланишини кутишингиз шарт эмас, ички кийимдан ташқи кийимгача - ҳамма нарсани бирданига ювишингиз мумкин. Бунинг устига, кир ювиш машинасининг ўлчамлари сизга буни бажаришга имкон беради: барабанларнинг умумий юкланиши 17 кг.гача.

Фото: LG

Буғ беринг! TrueSteam энг янги технологияси бир нечта муаммоларни ҳал қилади: ёқимсиз ҳидларни йўқ қилади, ҳатто энг кичик қатларни дазмоллайди, матони ҳимоя қилади ва аллергенларни йўқотади. Буғни тўғридан-тўғри кир ювиш вақтида қўшишингиз ёки уни нарсаларга янгилик бериш учун алоҳида ишлатишингиз мумкин.

TurboWash режими энг кичик кирларни, шу жумладан, кир ювиш кукуни заррачаларини ҳам самарали йўқотади. Сувнинг митти зарраларини кийим орқали, кирни чайиш вақтида пуркаш вақтингизни сезиларли даражада тежайди.

Фото: LG

LG Styler кўп функцияли буғ шкафи кийимларингиз ҳақида сизнинг ўрнингизга қайғуради. Сиз шунчаки шкафга нарсаларни осиб қўйинг ва ўзингизнинг ишларингиз билан банд бўлинг. Орадан бир мунча вақт ўтгач, тоза, дазмолланган нарсани олишингиз мумкин. Ва бу кино эмас, балки замонавий ҳаёт!

Фото: LG

Сиз намли ювишни ёқтирмайдиган нарсаларни тартибга келтиришингиз мумкин: юнгли кийимлар, мўйна ва тери, юмшоқ ўйинчоқлар, костюмлар ва устки кийимлар, спорт формаси. Қишки мавсумда сиз шкафда чойшабни иситишингиз, эскирган нарсалардан ёқимсиз ҳидларни йўқотишингиз, чизиқлар қилишингиз ёки қатларни бартараф қилишингиз мумкин – дастурлар рўйхати ҳар қандай муайян ҳаётий вазиятга мос келади.

Фото: LG

Маиший техника дунёсидаги ушбу янгилик замонавий уй бекалари учун ҳаётни қандай осонлаштираётганини тасаввур қилиш қийин эмас. Мато ҳақида эҳтиёткорлик билан ғамхўрлик қилиш нафақат вақтингизни, пулингизни ва асабларингизни, балки сизнинг нарсаларингизни ҳам асрайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top