12:12 / 18.10.2017
19473

Назарбоевнинг набираси Қозоғистон футбол федерациясидаги лавозимидан озод этилди

Фото: Facebook/aisultan.nazarbayev

Ойсултон Назарбоев Қозоғистон футбол федерациясидаги (ҚФФ) лавозимидан озод этилди, дейилади ташкилот расмий сайтидаги хабарда.

«Ойсултон Назарбоев Қозоғистон футбол федерацияси вице-президенти вазифасини бажарувчи лавозимидан йўллаган аризаси туфайли озод этилди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Ойсултон Назарбоев ҚФФнинг ФИФА, УЕФА халқаро ташкилотлари ва миллий ассоциациялар билан алоқалар бўйича вице-президенти лавозимига тайинланганди.

Ойсултон Назарбоев футболчи сифатида Англиянинг «Портсмут», «Локомотив» (ҳозир - «Остона») ва «Сункара» клублари захира таркибидаги ўйинлари билан таниш.

Top