Жаҳон | 19:01 / 01.05.2024
7317
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг барча аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Йўловчилардан рейсларга рўйхатдан ўтиш учун аэропортларга эртароқ келиши сўралмоқда.

Қозоғистон аэропортларида авиация хавфсизлиги чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси хабар берди. 

1 майдан бошлаб мамлакатнинг барча аэропортларида, вокзал, автотураргоҳлар ва йўловчи терминаллари яқинидаги ҳудудларда хавфсизликни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилган. 

Тақиқланган нарсаларни олиб ўтишнинг олдини олиш учун йўловчилар терминалига киришда биринчи скрининг линияси жорий этилган. 

Таъкидланишича, шу сабабли йўловчилар рейсларга рўйхатдан ўтиш учун аэропортларга эртароқ келиши керак. 

Фуқаро авиацияси ҳаво транспорти инфратузилмасининг авиация хавфсизлиги ҳолатини профилактика қилиш ва баҳолашни амалга ошириш ҳисобига авиация хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кучайтирилмоқда.

Мавзуга оид