09:34 / 21.10.2017
10856

Суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 17 октябрда рўйхатдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сонли буйруғи (2011 йил 2 март) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ички ҳужжатларини мазкур буйруққа мувофиқлаштиради.

Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар:

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«1. Экспертиза муассасасида суд экспертизаси фуқаролик, иқтисодий, жиноят ишлари (шу жумладан, терговга қадар текширув материаллари), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг қарори, суд ажрими асосида ўтказилади».

14-банднинг биринчи хатбошисидаги «хўжалик» деган сўз «иқтисодий» деган сўз билан алмаштирилди.

Top