1 ноябрдан ижобий экологик экспертиза хулосаси бўлмаган объектларга нисбатан молия операцияларини тўхтатиб туриш бошланади
Шунингдан, шу санадан бошлаб, экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга етказилган зарарни қоплаш билан бирга, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти ҳам юкланади.

Фото: Shutterstock
Президент “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
2023 йил 1 ноябрдан бошлаб ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади.
Экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юкланади.
Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, шу жумладан, уни ҳар йили янгилаш ва сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг, кейинчалик эса, босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилиши таъминланади.
Атмосферага зарарли ташланмалар ҳажмини камайтириш мақсадида халқаро “карбон маркет” тизими доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан барпо этиладиган яшил майдонларни ташкил қилиш харажатларини қисман жалб қилинган грант маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Бунда, барпо этилган яшил майдонлар (яйловларни озуқабоп экинлар билан, қишлоқ хўжалиги ерларини дарахтлар билан қоплаш) бўйича компенсациялар иссиқхона газларини зарарсизлантириш даражасига мутаносиб равишда ажратилади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мянмада одам савдоси қурбони бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Жамият | 15:18
-
WSJ: Эрон АҚШ билан музокараларда ядровий дастурини чеклаш эвазига санкциялар юмшатилишини талаб қилди
Жаҳон | 15:00
-
Россия қўшини Суми марказига ракета зарбалари йўллади
Жаҳон | 14:59
-
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
Мавзуга оид

12:46 / 29.03.2025
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона тизим яратилади

20:00 / 22.02.2025
Тошкентдаги ноқонуний қурилиш майдонида эркак зинадан йиқилиб вафот этди

08:59 / 08.02.2024
Ўзбекистонда тезкор тадбирда олинган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди

13:18 / 22.01.2024