14:56 / 31.10.2017
11827

Корея Марказий банки биткоинга таъриф берди: у — пул эмас

Фото: Cointelegraph

Жанубий Корея Марказий банки биткоин борасида якуний қарорга келди. Банк раиси Ли Жу-Йолнинг эълон қилишича, биткоин (Bitcoin) банк томонидан валюта эмас, балки маҳсулот сифатида баҳоланади. Бунда, унинг қайд этишича, мувофиқлаштириш жараёнининг ўзи яқин орада бошланмайди. Ли Жу-Йол Корея банки раҳбариятининг Миллий мажлисга ҳисоботида шу ҳақда маълум қилган. 

«Виртуал пулларни валюта деб баҳолаш қийин, чунки улар Халқаро ҳисоб-китоблар банкининг валютага доир тушунчасига мос келмайди. Уларни маҳсулот сифатида баҳолаш мантиқий бўлади. Виртуал валюталар ҳақиқий валюталар сифатида бошқарилиши мумкин эмас», — деган Корея банки раҳбари. 

Top