Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Марказий Осиё - Корея» форматидаги биринчи саммит Сеулда ўтказилади
Шавкат Мирзиёев 2025 йил Сеулда «Марказий Осиё - Корея» форматидаги биринчи саммитни ўтказиш таклифини маъқуллади.
Кўксарой қароргоҳида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар.
Давлат раҳбари келгуси йил Сеулда “Марказий Осиё - Корея” форматидаги биринчи саммитни ўтказиш таклифини маъқуллади ва президент Юн Сок Ёлнинг Корея яриморолида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича қатъий қадамларини қўллаб-қувватлади.

Маданий-гуманитар соҳада томонлар 2025 йилни “Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги алмашинувлар йили” деб эълон қилишга келишиб олдилар. Унинг доирасида ўзаро маданият ҳафталиклари, ёшлар, таълим, тил ва спорт форумлари, санъат ва ҳунармандчилик кўргазмалари, туризм тадбирлари ўтказилади.
Умуман, Ўзбекистон ва Корея президентлари замонавий шароитларда ҳамкорликнинг янги моделини яратишга келишиб олдилар.

– Ўзаро муносабатларимизда “Юқори технологик ва инновацион шерикликнинг янги даври” бошланмоқда. Бугун имзоланган Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнот ва йигирмага яқин бошқа ҳужжатлар бу эзгу ниятларимизга хизмат қилишига аминман, – деди давлат раҳбари.

Барча эришилган келишувларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида кенг қамровли “йўл харитаси” қабул қилинади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
10:18 / 25.05.2026