09:53 / 11.11.2017
12044

Facebook’да дўстларни тавсия қилиш механизми қандай ишлайди?

Фото: Facebook

Кўпчилик Facebook дўстларни худди ҳақиқий ҳаётда бўлгани каби тавсия қилади, деб ўйлайди: сиз кимнидир билишингизни айтасиз, сизга эса бу одам билган бошқа инсонлар маслаҳат берилади. Аслида, ижтимоий тармоқ тизими жуда мураккаб, унинг иши натижалари эса камроқ кўринади.

Facebook’да ўзингиз учун яратган саҳифадан ташқари, яна битта саҳифангиз бор. Унинг учун маълумотлар бошқа фойдаланувчилардан кирувчи хабарлар ва уларнинг смартфонидан олинади. Сизнинг аккаунтга алоқа маълумоти боғланади, уни сиз сервисга ҳеч қачон тақдим этмагансиз.

Бундай яширин саҳифалар ҳақида маълумот бир неча йилдан бери бор, бироқ кўпчилик одамлар уларнинг салоҳияти ҳақида билишмайди ёки ҳатто улар борлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Номаълум ердан пайдо бўлган тавсия юзага чиқмагунича, компания сиз ҳақингизда қанча кўп маълумотга эга эканлигини билиб ҳам ололмайсиз.

Келинг, бир номаълум адвокатни оламиз. Facebook унинг иш почтасини текширмайди, аммо почта ҳақида аниқ билади, гарчи адвокат ҳеч қачон уни компанияга бермаган бўлса ҳам. Агарда ушбу адвокатнинг электрон почта манзилига эга бўлган киши Facebook’да у билан бўлишишга қарор қилса, компания адвокат ва бу почтани биладиган ҳар қандай шахс ўртасида алоқа ўрнатиши мумкин.

Ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтаётганингизда, сиздан дарҳол манзиллар китобига кириш имкониятини тақдим этиш сўралади, бу сервис сиз учун дўстлар топиб бериши мақсадида қилинади. Сайтнинг браузер версиясида дўстлар излаш саҳифаси шубҳа келтириб чиқармайди. Бу ҳолатда, компания берилган алоқалар ҳақидаги барча маълумотларни сақлаб қолади.

Смартфонлар учун иловада бу функция яна ҳам қисқартирилган. Аммо кейин сиз огоҳлантириласиз: Facebook’да кимлар борлигини текшириб кўринг, лекин шу билан бирга, ўз алоқаларингизни доимий равишда юкланг. Пастда эса қуйидагилар айтилган: «Сизнинг алоқаларингиз ҳақида маълумот... сизга ва бошқа одамларга тезроқ дўст топиш учун Facebook’га юборилади».

«Кўпроқ» тугмасини босганингизда эса, бу ноаниқ гап янада ноаниқлик уйғотади:

«Агар дўстларингизни Facebook’да қидиришни истасангиз, биз сизнинг алоқаларингиз ҳақидаги маълумотларни, жумладан, исмлар ва исталган тахаллуслар; фото алоқалар; телефон рақамлари ва сиз қўшишингиз мумкин бўлган бошқа боғланиш рақамлари, масалан оилавий ҳолат ёки касб; шунингдек, телефонингизда бу контактлар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланамиз ва уларни хавфсиз сақлаймиз. Бу сизга Facebook томонидан бошқа кишилар ҳақида тавсиялар бериш, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифатини оширишга имкон беради», - Facebook.

Бироқ, компания сизнинг қурилмангизда корпоратив ёки шахсий маълумотлар сақланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. У дўстлашиш бўйича сўровларни фақат ўзингиз билган ва сўровни олишга қарши бўлмаган шахсларга юборишни сўрайди.

Кейин эса Facebook сиздан қилмасликни сўраган барча нарсаларни ўзи қилади. Агар сиз контактларингизни юборишга розилик билдирсангиз, улар ижтимоий тармоқнинг тасарруфида бўлади. Уларнинг ёрдами билан у сиз ҳатто оз даражада билган барча инсонлар ўртасида алоқаларни излай бошлайди – сиз ҳатто буни сезмайсиз.

Facebook сервисда рўйхатдан ўтмаган шахсларнинг яширин саҳифаларини яратмаслиги ҳақида даъво қилади. Аммо бундай профилларнинг мавжудлиги 2013 йилда кенг оммага ошкор бўлди, ўшанда компания «баг»ни топгани ва тузатганини маълум қилди. Унинг моҳияти шундан иборат эдики, фойдаланувчи ўз маълумотларини файл сифатида юкласа, у ҳолда, дўстларнинг фақатгина очиқ эмас, балки яширин алоқа маълумотларини ҳам билиш мумкин бўлган.

Компания фойдаланувчилар ҳақида қанча кўп маълумот тўплаши ҳақида имкон қадар камроқ гапиришга ҳаракат қилади. «Сиз билишингиз мумкин бўлган одамларнинг тавсияси, биз одамлар ва уларнинг дўстларидан олган алоқа маълумотларига асосланади, - дея айтиб ўтди Facebook вакили Мэтт Стейнфелд. – Баъзан бу дўстингиз ёки бошқа қандайдир танишингиз сиз билан боғлаш имконини берувчи электрон манзил ёки телефон рақами каби алоқа маълумотларини юклаши мумкин деганидир. Бу ва бошқа сигналлар бизга сиз Facebook’да танийдиган ва сиз билан дўстлашишни истаган кишиларни тавсия этишга ёрдам беради».

Facebook эгалик қилувчи Instagram ва WhatsApp’га ҳам контактларни юклаб олишингиз мумкин. Бироқ, Стейнфелднинг сўзларига кўра, компания бу маълумотлардан дўстларни тавсия этиш учун фойдаланмайди.

Стейнфелд «дўст ёки қандайдир таниш» деганида, у сизнинг телефонингиз ёки почта манзилингизни ёзиб олган бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай одамни назарда тутади. Шунинг учун, Facebook сиз яшаган ёки тўхтаган ҳар бир жойни, сиз фойдаланадиган ҳар бир электрон почта манзилини ва сиз қўнғироқ қилган ҳар қандай шаҳар ёки мобиль телефонни билиши эҳтимолдан йироқ эмас. Бу ерга сизнинг барча тахаллусларингизни, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз, мессенжерлардаги аккаунтларингиз ва яна кўп нарсалар кириб кетади.

Facebook булардан ҳеч бирини сизга тегишли маълумот деб ҳисобламайди. Бу маълумотни юклаб қўйган одамларнинг ахборотидир, ҳамда фақат улар уни назорат қилишади.

Мисол учун, бу яширин равишда фаолият кўрсатаётган полициячи учун қанчалик қийинчилик туғдириши мумкин эканини тасаввур қилинг. У ҳеч ким ўзининг икки шахсини бир-бирига боғлай олмаслиги учун махфийликнинг максимал даражасини сақлаб қолиши керак. Агар Facebook’даги камида бир фойдаланувчида ҳар иккала шахснинг алоқа маълумоти бўлса, бунинг оқибатлари ҳалокатли бўлади.

Барча мавжуд маълумотларга эга бўлгани ҳолда, компания сизни фақатгина алоқа маълумотларингизга эга бўлганлар билан боғламайди. Икки хил одамда сизнинг электрон манзилингиз ёки телефон рақамингиз бўлса, ижтимоий тармоқ ушбу фойдаланувчилар бир-бирини билишини тахмин қилади. Facebook’да ўзингиз берган манзил ёки рақам бўлиши шарт эмас.

Агар компанияга маълумотлардан фойдаланишни чеклаб қўймоқчи бўлсангиз, нима қилиш керак

Сиз рақамларингизни кимга берганингиз ва уларни ижтимоий тармоққа ким юклаганини қидириб топишингиз лозим. Кейин, улардан таклифномалар ва импорт қилинган контактларни бошқариш саҳифасига ташриф буюриб, маълумотни ўчириш ҳақида сўрашингиз керак.

«Алоқа рақами ўчирилса, биз уни тизимларимиздан ўчирамиз. Лекин, албатта, худди шу контакт бошқалар томонидан юкланган бўлиши эҳтимоли ҳам бор», - деб ёзди Стейнфелд. 

Яширин профилни ўчириб бўлмайди. Тизимнинг ишлашига халақит бериш учун қилиш мумкин бўлган ягона нарса, - одамларга сизнинг профилингизни телефон рақами ёки электрон манзил орқали топишга тақиқ қўйиш. Бунинг учун Facebook махфийлик созламаларига ўтиш керак.

Лекин бу ҳам сизнинг яширин профилингизга тааллуқли эмас. Компания ҳатто фойдаланувчиларга бу махфий маълумотни кўриш имкониятини ҳам бера олмайди, чунки бу маълумотларни тақдим этган кишиларнинг махфийлигини бузган бўларди.

Top