20:16 / 11.11.2017
26340

«Олтин тўп» эгаси ким бўлиши ҳақидаги France Football муқоваси ижтимоий тармоқларга ёйилди

Шу йилнинг 7 декабрь куни, France Football нашри «Олтин тўп» совринини топшириш маросимини ўтказади.

Унга 30 нафар футболчи даъвогарлик қиляпти. Уларнинг орасида Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Неймарнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Яқинда, ижтимоий тармоқларда France Football журналининг «Олтин тўп»га бағишланган сони муқоваси сурати тарқалиб кетди. Унга кўра, бу йилги совринни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси қўлга киритади. Суратнинг ҳақиқатга қанчалик яқин экани маълум эмас.

Top