16:38 / 25.11.2017
5609

Андижонда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича учрашувлар ташкил қилинмоқда

Андижон адлия бошқармаси

Андижон вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ органлари ҳамда «Ягона дарча» марказлари ходимлари томонидан жорий йилнинг 25 ноябрь куни вилоятнинг ҳар бир МФЙ ҳудудида ҳар бир ҳонадонларнинг яшаш манзилларига етиб борган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15 ноябрдаги ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқларни амалга оширишни ташкил этиш ва аҳолини тезкор ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш бўйича Адлия бошқармасининг йўл харитасига асосан фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Мазкур учрашувлардан мақсад фуқароларнинг бугунги кундаги ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларнинг ечимини топишдан иборат бўлмоқда.

Бундан ташқари, давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан шу ернинг ўзида фуқароларги нотариал ҳаракарлар амалга оширилиб, фуқароларнинг ўзаро сарсонгарчиликлари олди олинмоқда.

Шунингдек, мазкур учрашувда ФҲДЁ органлари томонидан шаърий никоҳ асосида яшаётган фуқароларнинг қонуний никоҳларини расмийлаштириш ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмай яшаётган фуқароларнинг туғилишини ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилиши лозимлиги шартлиги юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчаларни бериш билан биргаликда, уларнинг қайд этилишини таъминламоқда.

Худди шунингдек, «Ягона дарча» марказлари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган учрашув иштирокчиларга давлат рўйхатидан ўтказиш масалалари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Top