Тошкент-Андижон пулли йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди
Шу йил июн ойи охиригача Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари якунланади. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил қилади, дея маълум қилди транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Жорий йилнинг июн ойи охиригача Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари якунланади. Бу ҳақда Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилган панель сессиясида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.
«Июн ойи охиригача биз техник-иқтисодий ишларни тугатамиз. Янги пулли йўл Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 миллиард долларни ташкил қилади», - дейди Жасурбек Чориев.
Бундан ташқари, узоқ йиллардан бери асосий мақсадлардан бирига айланган трансафғон темирйўли ҳақида ҳам маълумот берилди.
«Лойиҳа учта давлатни бир-бирига боғлашга ёрдам беради — Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон. Темирйўл Евросиё транспорт йўлагини яратишда муҳим роль ўйнайди. Натижада Марказий Осиё мамлакатлари Ҳинд океани портига чиқиш имконига эга бўлади. Темирйўл товарлар етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунгача қисқартиради. Товарларни етказиб бериш нархи эса камида 40 фоизга пасаяди. Лойиҳа 2027 йил охиригача якунланиши кутилмоқда.
Яна бир муҳим лойиҳа бу албатта Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилишидир. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ривожланишида катта роль ўйновчи темирйўл бўлади. Лойиҳанинг асосий келишувлари аллақачон ҳал қилинган бўлиб, унинг қиймати тахминан 5,1 миллиард долларни ташкил қилса, узунлиги ҳозиргача 454 км бўлиши кутилмоқда», — дея таъкидлаган Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33
-
Исроилнинг Ғазодаги янги операцияси, дронлар ҳужумига зўр берган Россия ва Ҳамаснинг ўлдирилган навбатдаги қўмондони – кун дайжести
Жаҳон | 13:21
-
Эстония Россияни нефть танкерини қўлга олганликда айблади
Жаҳон | 13:17
-
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика ҳамда сув хўжалиги бўйича учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 13:13
Мавзуга оид

23:55 / 17.05.2025
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

19:27 / 17.05.2025
Тошкентда кучли довул кузатилди

22:36 / 14.05.2025
Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади

16:42 / 14.05.2025