Зимбабвенинг янги президенти Эммерсон Мнангагва давлатга ноқонуний ўзлаштирилган маблағларни қайтаришни истаганлар учун 3 ойлик амнистия эълон қилди. Бу ҳақда ZBC телеканали маълум қилди.
Мнангагва ўз баёнотида амнистия даври 2017 йил 1 декабридан 2018 йил феврали охиригача амал қилишини айтган.
“Ноқонуний ўзлаштирилган жамғармаларни қайтариш бўйича илк қадам сифатида ҳукумат 3 ойлик амнистия эълон қилади. Унинг амал қилиш даврида ҳар бир киши бирор-бир саволсиз ва унга айбловлар қўйилишисиз маблағларни қайтара олади”, деб айтган президент.