19:40 / 04.12.2017
14205

Самарқандда «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони эгаларига тантанали топширилди – фото

Фото: KUN.UZ

Бугун Самарқанд вилоят ҳокимлигида ва вилоятдаги ташкилотларда раҳбарлар, нуронийлар, мамлакатимиз иқтисодиёти, тинчлиги ва фарвонлиги йўлида беминнат меҳнат қилиб келаётган фуқароларга «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Т.Жўраев йиғилганларни бош қомусимизнинг чорак асрлик байрами билан қутлаб, ҳуқуқий демократик ва ижтимоий адолатли жамият қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларига муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг ушбу залда йиғилганларга, кейинроқ вилоятнинг бошқа бошқарма, корхона ва ташкилотларида эсдалик нишонлари эгаларига топширилди.

Ўз мухбиримиз

Top