Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда мураккаб аҳволга тушиб қолган 14 ёшли бола Ўзбекистонга қайтарилди
Малайзияда мураккаб аҳволга тушиб қолган фуқаронинг ватанга қайтишига ёрдам кўрсатилди.
Жорий йилнинг 22 апрел куни Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Малайзияда қийин аҳволга тушиб қолган фуқаро ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 апрел куни элчихонага Самарқанд вилоятида истиқомат қилаётган фуқаро С.Х. мурожаат қилиб, унинг 2010 йилда туғилган, вояга етмаган фарзанди Х.С. қонуний вакилларсиз ҳамда Малайзияда бўлиб туриш қонун-қоидаларини бузган ҳолда Куала-Лумпур шаҳрида мураккаб вазиятда қолиб кетганини билдирган.
Дипломатик ваколатхона томонидан Х.С.га Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилди ва унга Малайзия Ички ишлар вазирлиги Миграция департаменти томонидан мамлакатни тарк этиш учун махсус рухсатнома олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада, жорий йилнинг 22 апрел куни Х.С. бувиси ҳамроҳлигида Batik Air авиакомпаниясининг "Куала-Лумпур – Тошкент" йўналиши бўйича авиарейси билан Ўзбекистонга қайтарилди.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
12:05 / 30.06.2026