10:29 / 28.12.2017
7176

Гиёҳвандлик жиноятини содир этган шахснинг хатти-ҳаракатлари жамоатчилик ўртасида муҳокама этилди

Марат Бегматов Қибрай туманининг “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Тез ва осон пул топиш илинжида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятга қўл урди.

Бу ножўя ҳаракат фош этилгач, Марат Бегматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси билан жиноят иши очилди ва уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилди.

Яқинда Қибрай тумани “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида кенг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Марат Бегматовнинг хатти-ҳаракатлари муҳокама этилди.

– Бугунги кунда жамоатчилик назоратини ўрнатиш, маҳалла ҳудудида ҳар қандай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалла фаолларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан маҳалла раиси, уларнинг диний-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчилари ҳамда халқ эъзозидаги маҳалла фаолларининг фикри муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи Карим Раимжонов. – Жумладан, ҳаётда билиб-билмай ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган ёки бошқа ножўя ишга қўл урган шахсларни тўғри йўлга бошлаш, жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ҳам жамоатчилик институти фаолиятининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, бугунги муҳокамада аҳоли қатламининг фикрларига, уларнинг муносабатига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Зеро, фуқароларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фаол иштирок этиши келажакда бу каби салбий ҳолатларнинг камайишида муҳим ўрин тутади.

Top