11:20 / 03.01.2018
9923

Дўконнинг томини тешиб, 18 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаган шахс ушланди

Олмалиқ шаҳрида тадбиркор, 1968 йилда туғилган Жонибек Йўлдошевнинг (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) озиқ-овқат дўконига номаълум шахс дўконнинг томини тешиш йўли билан кириб, унга тегишли умумий нархи тахминан ўн саккиз миллион уч юз ўн олти минг олти юз ўттиз уч сўм бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаганлигини маълум қилган. 

Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 1988 йилда туғилган Бобоёр Дўстов содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Top