Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупцияга оид жиноят содир этганлар сони қайси ҳудудларда ошгани маълум бўлди
2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони Андижон, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ошган.
Фото: Getty Images
2023 йилда коррупцияга оид жиноят ишлари ўтган йилга нисбатан 11 фоизга камайган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
Ўтган йили республика бўйича жами 6 535 нафар шахс (2022 йилда 7 414 нафар) коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, 2022 йилга нисбатан жавобгарликка тортилганлар сони 879 нафарга ёки 12 фоизга камайган.
Жавобгарликка тортилган 6 535 нафар шахснинг 1 076 (1482) нафари ёки 16,4 фоизи (20 фоизи) озодликдан маҳрум этилган.
Энг кўп содир этилган коррупцияга оид жиноятлар ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш - 2 067 (2 145), пора бериш - 894 (1 061), фирибгарлик - 769 (937), пора олиш -121 (155) ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш - 125 (117) ҳисобланади.
2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони Андижон - 971 (913), Сирдарё - 472 (459), Сурхондарё - 332 (302) вилоятларида ошган.
Мавзуга оид
10:20 / 13.11.2025
“Энергоатом”даги коррупция можароси — Киев учун синов
08:33 / 13.11.2025
Украинада коррупция можароси: “Энергоатом”да истеъфолар
10:44 / 04.11.2025
Ўзбекистонда ёшларга нисбатан наркотик жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
16:17 / 26.10.2025