13:50 / 12.01.2018
5401

Хитойнинг сабзавотлар савдоси билан шуғулланувчи стартапи 2,8 миллиард долларга баҳоланди

Фото: Bloomberg

Хитойлик фермерларнинг ресторанларга сабзавотлар сотишига ёрдамлашувчи Meicai стартапи Tiger Global Management ва China Media Capital фондлари бошчилигидаги сармоячилар гуруҳидан 450 миллион доллар жалб қилишга муваффақ бўлди. Раунд давомида компания 2,8 миллиард долларга баҳоланди, дея хабар беради Bloomberg.

Meicai ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган, компания ресторанлар сабзавотларни тўғридан-тўғри феремалардан буюртма қилишига кўмаклашувчи сервисни ривожлантирмоқда. Лойиҳа билан 10 миллионга яқин кичик ва ўрта муассасалар ҳамкорлик қилмоқда. 

Bloomberg маълумотларига кўра, компания ўз хизматлари кўламини кенгайтириши учун молиялаштиришга эҳтиёж сезмоқда. Meicai раҳбари Лю Чуаньцзюнь вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. 

Meicai раунди Хитой компаниялари венчур бозорида юқори баҳоланаётганини яна бир бор тасдиқламоқда. Preqin тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, 2017 йилда дунёнинг энг йирик ўн венчур шартномасидан бештаси Хитой компаниялари улушига тўғри келади. Ўтган йил давомида бу мамлакат компаниялари умумий ҳисобда 65 миллиард доллар сармоя жалб қилган. 

Top