14:08 / 12.01.2018
20443

Мудофаа вазирлиги қўл жанги бўйича чемпионат ўтказди. Миллий гвардия, МХХ, МҲСК ва “Динамо” жамоалари беллашди 

Фото: Мудофаа вазирлиги

Пойтахтнинг “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан қўл жанги бўйича мамлакат Қуролли Кучлари чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий ҳарбий спорт клуби ва “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт клуби спортчиларидан иборат жамоалар 7 вазн тоифаси бўйича ўзаро куч синашди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Миллий гвардия жамоаси биринчи, Марказий ҳарбий спорт клуби иккинчи, Миллий хавфсизлик хизмати жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов ва Миллий гвардия қўмондони генерал-лейтенант Баҳодир Тошматов иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Top