22:36 / 16.01.2018
13644

Берлин аҳолиси транспортда бепул ҳаракатланиш имконини берувчи кроссовкага навбат пойламоқда

Фото: DPA

Берлин аҳолиси ичига пойтахт транспорти учун йиллик чипта жойланган Adidas EQT Support 93/Berlin кроссовкалар сериясига навбат пойламоқда, спорт пойабзали сони чекланган. Фирма жами 500 жуфт кроссовка ишлаб чиқарган. Серия Берлин транспорт тизимининг 90 йиллигига бағишланган. Сотувларга 16 январь куни старт берилади.

Кроссовкаларга Берлин транспорти ўриндиқлари рангида ишлов берилган. Adidas Originals директорининг сўзларига кўра, компания шу тариқа Берлин шаҳар маданиятига ўз эҳтиромини билдиришга қарор қилган.

"Шаҳар ва унинг аҳолиси бренд ва унинг концепциясини тўлиқ шакллантиради. Ишончим комилки, Берлин шаҳар маданиятининг шаклланишида алоҳида роль ўйнаган".

Тилл Ягла
Adidas Originals бош директори

Чиптали кроссовкалар 180 еврога баҳоланмоқда, Берлинда транспорт воситалари орқали йиллик ҳаракатланиш эса - 761 евро. Чипта 2018 йил охирига қадар метро, трамвай, автобус ва паромаларда амал қилади. Асосий шарт — кроссовкалар йўловчининг оёқларида бўлиши керак, уларни қўлда ёки қутида ташиш иш бермайди.

Маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида 550 киши навбатга турган эди, аксарият шанба кундан бери навбат пойлайди, улар қайта ҳисобланиб рўйхатга киритилди. Соат 18:00да акс-садо бермаганлар ҳам қайта ҳисоблаб, рўйхатдан чиқариб юборилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, навбатда турганларнинг аксарияти кўчада чодир қуриб, кўчма столлар қўйиб жойлашиб олган.

Фото: stock&people/rbb24
Фото: stock&people/rbb24
Фото: Кристиана Дитча/rbb24
Фото: Кристиана Дитча/rbb24
Фото: DPA
Фото: Dezeen

Top