18:00 / 23.01.2018
49203

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда ишлаш истагида бўлганларга мурожаат қилди

Фото: Onedio

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда ишлаш истагида бўлганларни чет элга чиқишда фойдаланилаётган транспорт воситалари хавфсизлигига жиддий эътибор қаратишга чақирди. Вазирлик матбуот хизмати 23 январь куни шу мазмундаги мурожаат билан чиқди.

"Ҳурматли, ҳамюртлар! Хорижда ишлаш истагида бўлсангиз, чет элга кетиш учун фойдаланилаётган транспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва бошқа жиҳатларга жиддий эътибор қаратишга чақирамиз!", - дейилади унда.

Чет элга ишга кетиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳар қандай саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган:

(0-371) 202-33-55;

(0-371) 202-33-66.

Top