Ўзбекистон | 15:07 / 10.04.2024
3842
2 дақиқада ўқилади

​​​​​​​2024 йилнинг 3 ойида “Тез ёрдам”га 3,1 миллион чақириқ бўлган

“Тез ёрдам”га келиб тушган мурожаатларнинг 2,2 миллиони шошилинч кўрсатма, 812 мингтаси сурункали касалликлар ва 19 мингтаси туғуруқлар билан боғлиқ бўлган.

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг йил январ-март ойларида “Тез ёрдам”га республика бўйича жами 3 миллион 111 минг 148 та мурожаат қайд этилган. Бу ҳақда Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров маълумот берди.

Маълум бўлишича, чақирувларнинг асосий қисми шошилинч кўрсатма билан бўлган. Статистикага кўра, шошилинч кўрсатма – 2 миллион 205минг 296 та, сурункали касалликлар – 812 минг 247 та ва туғуруқлар – 19 минг 114 тани ташкил қилган.

Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларига тўғри келади:

  • Тошкент шаҳри — 330 919 та;
  • Фарғона вилояти — 326 436 та;
  • Андижон вилояти — 300 279 та;
  • Тошкент вилояти — 289 533 та;
  • Наманган вилояти — 271 791 та.

“Тез ёрдам” хизматига энг кам чақириқ эса Навоий (90 434 та), Сирдарё (107 180 та), Жиззах (116 878 та) ва Бухоро вилоятлари (150 852 та) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (156 015 та) кузатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ўтган 2023 йилнинг айни шу даврида тез тиббий ёрдам хизматига жами 3 миллион 90 минг 313 та чақириқ келиб тушган.

Мавзуга оид