08:04 / 30.01.2018
6643

5 йилда 50 млрд доллар. Exxon Mobil улкан режалари ҳақида маълум қилди

Фото: Matthew Brown/AP

Американинг Exxon Mobil компанияси АҚШ иқтисодиётига яқин беш йил ичида 50 млрд доллар сармоя йўналтириши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Компания раиси Даррен Вудснинг блогида ёзишича, бу сармоялар солиқ ислоҳоти қабул қилингани туфайли ҳам йўналтирилади. Ушбу ислоҳот Америка бизнеси учун солиқ юкини камайтиради.

«Бу сармоялар бизнинг компания уникал кучли томонларга эга экани ва солиқ ислоҳоти тўғрисида яқинда қабул қилинган қонун билан рағбатлантирилиши туфайли йўналтирилади. Воқеаларнинг бундай ижобий ривожи Қўшма Штатларда барча соҳаларда янги иш ўринлари яратилишига олиб келади», - дея ёзган Вудс.

Хусусан, Exxon Mobil Техас ва Нью-Мексико штатидаги табиий сув ҳавзаларида сланецли нефть ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ниятида.

Top