Жаҳон | 19:35 / 17.05.2024
11058
2 дақиқада ўқилади

Доналд Трамп АҚШдан мигрантларни мисли кўрилмаган депортациясига тайёрланмоқда

АҚШнинг собиқ президенти ва галдаги президентлик сайловларига ўз номзодини сурган Доналд Трамп агар қайта президент этиб сайланса, илк кундаёқ АҚШ ва Мексика чегараларидан мигрантлар оқимига нуқта қўймоқчи.

Доналд Трамп. Фото: The Telegraph

Трамп маъмуриятининг собиқ мансабдорлари гуруҳи ҳамда иммиграция масалалари бўйича мутахассислар гуруҳи фармонлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳасини тайёрлагна киришган.

The Washington Post нашрининг ёзишича, Доналд Трамп Жо Байденнинг иммиграцион дастурини бекор қилмоқчи ва ўзининг сўзларига кўра, АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий депортация учун асослар яратмоқчи.

Қўйиладиган қадамлар ичида хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш учун ҳужжатларни кўриб чиқишни тезлаштириш ва юз минглаб мигрантларни депортация қилинишдан ҳимоясини бекор қилиш каби масалалар бор. Шунингдек, Трамп маъмурияти бутун дунёдаги давлатларни депортация қилинган ўз фуқароларини қабул қилишга мажбурлаш ниятида.

Жорий йилнинг феврал ойида Вашингтонда ўтган ҳар йиллик консерватив сиёсий ечимлар конференциячида чиқиш қилар экан, Трамп «бу мамлакатимиз тарихида энг йирик депортация бўлади, бизда бошқа илож йўқ», деган эди

Сиёсатчи ноқонуний миграцияни «мамлакат учун таҳдид», деб баҳолаган.

«Биламан, бу яхши эмас, мен бу гапларни гапиришни жуда ёмон кўраман, ОАВдаги масхарабозлар ҳам «О, у жуда шафқатсиз», деб ёзишади ҳали. Йўқ, йўқ! Улар (ноқонуний кириб келган мигрантлар) одамларимизни ўлдиришмоқда, бизнинг давлатимизни ўлдиришмо»да, деган эди Трамп ўшанда.

Унинг талқинига кўра, мигрантлар «бу мамлакатда ҳеч ким эшитмаган» тилларда сўзлашишади.

Гарчи аввалроқ Трамп мигрантлар мамлакат «қонини бузаётгани» ҳақидаги баёнотларидан сўнг қаттиқ танқидлар остига олинган бўлса-да, аксилмиграцион оҳанг Доналд Трамп сайловолди кампаниясининг бош шиорига айланиб улгурган ва у сайловларда бу чақириқлар тарози палласини унинг фойдасига оғдириши эҳтимоли катта.

Мавзуга оид