08:00 / 31.01.2018
7390

Сурия бўйича конгресс иштирокчилари Сурия демократик давлат бўлиши лозимлигини айтишди

Фото: Федеральное агентство новостей / Степан Яцко

Сочида Сурия миллий мулоқоти конгресси иштирокчилари Сурия демократик давлат бўлиши лозимлигини, террорчиликка ва динлараро адоватга қарши курашишга содиқликларини айтиб ўтишди. Бу ҳақда конгресснинг баёнотида маълум қилинган.

“Сурия Араб Республикаси/Сурия давлати диний, миллий ва гендер мансубликдан қатъий назар, сиёсий турфа хиллик ва тенгҳуқуқлик, қонун устуворлигини тўлиқ ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш тамойилларига асосланган демократик давлат бўлиши лозим”, дейилган баёнотда.

Конгресс иштирокчилари, шунингдек, террорчиликка ва динлараро адоватга қарши курашишга содиқликларини айтиб ўтишди.

Ҳужжатда таъкидланишича, конгресс иштирокчилари Суриядаги муаммоларнинг сиёсий ҳал қилинишини “террорчилик, фанатиклик, экстремизм, динлараро адоват ва бу иллатларнинг тарқалишига кўмак берувчи шароитларга қарши фаол курашишга содиқлик”да кўришмоқда.   

Бундан ташқари, хабарда айтилишича, Сурияда “кучли, бирлашган, ҳурматга лойиқ, ўз вазифаларини конституция ва юқори стандартларга биноан бажара оладиган миллий армия” бўлиши лозим.

“Армиянинг вазифалари миллий чегаралар ва халқни ташқи таҳдидлар ва террорчиликдан ҳимоя қилишдир, махсус хизматлар ва хавфсизлик хизматлари миллий хавфсизликни қонун устуворлиги тамойилига мос ҳолда қўллаб-қувватлашлари, конституция ва қонун доирасида ҳаракат қилишлари ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишлари лозим. Куч ишлатиш фақатгина мутасадди давлат институтларининг ҳуқуқи бўлиши керак”, дейилган баёнотда.

Top