20:56 / 02.02.2018
48624

Нонда ҳам сигарет, калишда ҳам: Ўзбекистонликлар Туркия аэропортидан юзлаб блок сигаретларни олиб ўтишга уринишди

Туркиянинг Камол Отатурк номидаги халқаро аэропорти орқали ўзбекистонликларнинг юзлаб блок сигаретларни  олиб ўтишга уринган видеоси тарқалди. Facebook ижтимоий тармоғидаги Türkiyem ve güncel dünya гуруҳида воқеа акс этган видео тақдим этилди. 

Видеода Истанбулдаги аэропорт назорат пунктидан ўтаётган ўзбекистонликларнинг юклари орасидан юзлаб пачка сигаретлар топилганига гувоҳ бўлиш мумкин. 

Энг аянчлиси, калишда ҳам сигарет, ширинликлар ичида ҳам сигарет, нонда ҳам... Ҳа, ҳа, ўзбек халқи азиз деб қадрлайдиган нонда! Пул кетидан қувиб, нонни ҳам кўрмайдиган, уни шу даражада хор қиладиган бўлдикми? 

Видеони томоша қилинг, унинг четдан нақадар аянчли кўринишига гувоҳ бўлинг, хулоса чиқариш эса ўзингиздан...

Top